XXXTentacion’нинг қотиллари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Хорижий манбаларда репер XXXTentacion’нинг ўлдирилишида иштирок этган уч кишига оид хабарлар пайдо бўлди.
АҚШ суди ижрочини ўлдиришда айбланган жиноятчиларни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Эслатиб ўтамиз, XXXTentacion 2018 йилнинг 18 июнида Жанубий Флорида штатидаги Деерфилд-Бичдаги мотоцикл сотувчиси яқинида ўғирлик пайтида отиб ўлдирилган эди. Ҳужумчилар зудлик билан шоу юлдузининг ичида 50 минг доллар пули бўлган сумкасини олиб қочиб кетишган.
Шу йилнинг март ойида 28 ёшли Майкл Боатрайт, 26 ёшли Дедрик Уилямс ва 24 ёшли Трейвон Нюсом XXXTentacion қотиллигида айбдор деб топилди.