Ҳар бир вазир, вазир ўринбосарлари ва бошқа мансабдорларга 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар бириктирилади
Бу ҳақда президент раислигидаги йиғилишда айтиб ўтилди
Йиғилишда:
116 минг нафар ёшларнинг ногиронлиги борлиги,
30 мингтасида сурункали касалликлар борлиги,
32 минг нафар ёшлар профилактика,
16 минг нафари пробация назоратида туриши,
9 минг нафари мунтазам дарс қолдириши таъкидланди.
Шунингдек, вазирлар, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, олийгоҳ ректорлари, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилиши белгиланди.