Франция Президенти пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонунни имзолади
Ҳужжат шанба куни Франция Республикасининг расмий – Journal officiel de la République française нашрида эълон қилингани айтилмоқда.
Франция Президенти Эммануэль Макрон пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонунни имзолади, дея хабар бермоқда TASS.
«Шундай қилиб, Ижтимоий таъминот кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда. <…> Биринчи хатбошидаги «олтмиш икки» деган сўзлар «олтмиш тўрт» деган сўзлар билан алмаштирилсин», дейилади ҳужжат матнида.
Президент бу қонунни Франция Конституциявий кенгаши жума куни қонуний пенсия тўғрисида қарор чиқарган ва энг кам пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга кўтариш бўйича асосий моддани маъқуллагани фонида имзолаган.