Starship кемаси прототипига эга ракета ташувчиси учирилгандан тўрт дақиқа ўтгач портлади
Starship космик кемаси прототипига эга ракета ташувчиси учирилганидан тўрт дақиқа ўтиб портлади. Трансляция SpаcеХ сайтида олиб борилаётган эди, деб хабар беради ТАSS.
Эфирга узатилган кадрлардан маълум бўлишича, 38 км баландликка кўтарилган 120 метрлик ракета учирилгандан тахминан икки ярим дақиқа ўтиб назоратсиз айлана бошлаган. Бир ярим дақиқадан сўнг портлаш содир бўлди.
Келажакда Starship’ни муваффақиятли учириш бўйича ишлар давом этади деб хабар берди SpaceX.
Шунингдек, Starship’нинг муваффақиятсиз парвозидан сўнг Tesla акциялари деярли 8.5% га тушиб кетди.