Францияда Ла-Манш бўйлаб ноқонуний муҳожирларни олиб ўтган 9 нафар афғонга ҳукм қилинди
Le Monde нашрининг ёзишича, айблов 2021 йилнинг январь-март ойларида (Толибон ғалабасидан олти ой олдин) айбланувчилар 53 нафар ноқонуний муҳожирни Франциядан Буюк Британияга, асосан, ветнамлик ва афғонларга олиб ўтганини аниқлади.
Ноқонуний бизнес ташкилотчиси 6 йил қамоқ жазосини олди, бундан ташқари, у 30 000 евро миқдорида жарима тўлаши ва унинг 3 шериги – ҳар бири 5 йил ва 25 000 евро жарима тўлаши шарт. Яна 5 нафар айбланувчи фақат жарима билан қутулди: суд айбловнинг қаттиқ талабларини юмшатди, улар била туриб бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўйишга асосланган эди.