Қозоғистон махсус хизматининг собиқ раҳбари Карим Масимов 18 йилга қамалди
Zakon.kz нашри хабарига кўра, Карим Масимов ва бошқа шахсларга ҳукм уларнинг иштирокида чиқарилган. Иш суд томонидан «Ўта махфий» мақоми остида кўриб чиқилди.
Карим Масимов Қозоғистон Жиноят кодексининг 175-моддаси 1-қисми (давлатга хиёнат) ва яна иккита модда билан айбдор деб топилиб, жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
2022 йил 5 январь куни Массимовнинг буйруғи билан Олмаота ва Қизилўрда шаҳарларидаги МХҚ бошқармалари ҳамда Олмаота вилояти МХҚД бинолари ташлаб кетилган.
Оқибатда “Январь воқеалари” вақтида безорилар МХҚ биноларидан 3 мингдан ортиқ қуролни ўғирлаган.