Тошкентда 16 ёшли қиз жанжал сабаб бинонинг 3-қаватидан ўзини ташлаганлиги ҳақидаги хабар ўрганилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 5 апрель куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи 9-синф ўкувчиси Х.М. (16 ёшли қиз бола) яшаб келаётган уйнинг 3-қаватида балкон ойнасини артаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб тан жароҳат олган.
Х.М.га дарҳол тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда вояга етмаган Х.М.нинг аҳволи яхши.
Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Юнусобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.