Ҳар куни кефир ичишингизга 5 та сабаб!
– Суяклар мустаҳкамланади. Шунга кўра, суяк синиш хавфи камаяди, бу кексалар учун муҳимдир.
– Юракнинг ҳолати яхшиланади. Масалан, қон босими пасаяди, шунингдек, атеросклероз хавфи ҳам.
– Қонда шакар миқдорини нормаллаштиради. Бу хусусият, айниқса, диабетдан азият чекадиганлар учун фойдалидир.
– Овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Ичимлик таркибидаги фойдали моддалар ичак микрофлорасини меъёрга келтиради.
– Холестерин камаяди. Қон томирларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.