Картадан картага ўтказмалар бўйича ЭҲФ талаби бекор қилинади
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг талаби нафақат қонунларга, балки конституцияга ҳам зид келиб қолиши ва бу мавзу ОАВда фаол ёритилиши ортидан, картадан картага ўтказмалар ҳақидаги маълумотлар солиқ органларида жамланиши тартиби 1 июндан бекор қилинадиган бўлди.
1 июндан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолият кўрсатиш вақтига нисбатан чекловлар ҳам олиб ташланади.