Баҳодир Жалолов Қамшибек Конкабаевни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
+92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Қамшибек Конкабаев билан рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз қизил либосда, унинг рақиби кўк формада ҳаракат қилди.
Биринчи раундни Жалолов ўз фойдасига ҳал қилди - 5:0.
Ҳамюртимиз иккинчи раундда ҳам устунликка эришди - 5:0.
Учинчи раундда Жалоловнинг қўли баланд келди. Якуний ҳисоб 5:0 фойдасига. Баҳодир Жалолов ярим финалга йўл олди. Ҳамюртимиз камида бронза медали ва 50 минг долларни нақд қилди.
[/allow-turbo] Спорт Shuhrat Wed, 10 May 2023 22:04:12 +0500