Туркия президенти сайлови: Синан Ўған ўз сайловчиларини Эрдўғонга овоз беришга чақирди
Туркияда 14 май куни бўлиб ўтган президент сайловида сайловчиларнинг 5,17 фоиз овозини йиғишга муваффақ бўлган Синан Ўған сайловнинг иккинчи босқичида “Жумҳур иттифоқи” Ражаб Тоййиб Эрдўғонни қўллашини билдириб, ўз сайловчиларини амалдаги президентга овоз беришга чақирди.
Ўған Эрдўғонни дастаклаш қарорини мазкур номзоднинг ўзи тамсил этган турк миллиятчиларининг асос тамойилларига яқинлиги ҳамда юртда барқарорлик истаги билан изоҳлади.
Жорий йилнинг 28 майида ўтказилажак президент сайловининг иккинчи босқичида, МСК расмий маълумотларига кўра, 49,52 фоиз овоз олган Эрдўғон билан 44,88 фоиз овоз олган Камол Қиличдорўғли ўзаро беллашишади.
Аввалроқ Синан Ўғанни президентликка номзод ўлароқ кўрсатган “Ата иттифоқи” аъзоларидан бири бўлмиш “Адолат” партияси раҳбари Веждет Ўз сайловнинг биринчи босқичи ортидан иттифоқ тарқаганини, ўз партияси сайловнинг иккинчи босқичида мухолифатдаги “Миллат иттифоқи” номзоди – Жумҳурият халқ партияси лидери Камол Қиличдорўғлини дастаклашини қайд этган.
“АТА” иттифоқига кирган бошқа бир партия – “Зафар” партияси лидери Умит Ўздағ президент сайловининг иккинчи босқичида қайси номзодни қўллашини 23 май куни эълон қилишини билдирган.