Фумио Кисида Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди
Япония Бош вазири Фумио Кисида ўғирлаб кетилган фуқаролар масаласини ҳал қилиш учун Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан шахсий учрашув ўтказишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 27 май куни ушбу масалага бағишланган хотира тадбиридаги нутқида айтиб ўтди.
“Раҳбарлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ниҳоятда муҳим. Юқори даражадаги учрашувни тез орада амалга ошириш учун маслаҳатлашувлар ўтказишни истаймиз”, деган Фумио Кисида.