АҚШ ва КСА Афғонистонни террорчилар учун хавфсиз бошпанага айлантиришга йўл қўймайди
Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Фейсал бин Фархон ал-Сауд матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Блинкеннинг сўзларига кўра, “Толибон”нинг ўзи ҳам “ИШИД”нинг муросасиз душмани, аммо улардан қатъи назар, Вашингтон таҳдидларни кузатиб боради ва уларга жавоб қайтаради, худди “Ал-Қоида” етакчиси Айман ал-Завоҳирий Кобулда йўқ қилинганида бўлгани каби.
Саудия томони АҚШга Афғонистондаги терроризмга қарши курашга қаратаётган эътибори учун миннатдорчилик билдирди.