Тошкентдаги «Миллий боғ»да ёнғин содир бўлди
15 июнь куни соат 20:58 да Тошкент шаҳрида жойлашган «Миллий боғ» ҳудудининг орқа қисмида қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган, дейилади хабарда.
Зудлик билан воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Содир бўлган ёнғинга 21:08 да етиб борилиб, соат 21:23 да тўлиқ бартараф этилди.
Ёнғин натижасида тахминан 100 кв.м майдонда қуруқ ўт ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.