Хорижда ўзбекистонлик мигрант устига футбол дарвозаси тушиб кетади
Фуқаро ишдан ташқари пайтда йиқилиб, устига футбол дарвозаси тушиб кетади.
Жиззахлик юртдошимиз Е.И. Россиянинг Aмур вилояти Свободний шаҳрига 2022 йилнинг сентябрь ойида қурилиш соҳасида ишлаш мақсадида боради. Ишдан ташқари пайтда йиқилиб, устига футбол дарвозаси тушиб кетади. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Оғир тан жароҳати олган Е.И. зудлик билан шифохонага ётқизилади. Маълум бўлишича, фуқаронинг умуртқа поғанаси ва орқа мияси жароҳатланган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлининг Aмур ўлкасидаги вакили беморнинг ҳолидан хабар олиб, шифокорлар билан доимий алоқа бўлиб турди.
Юртдошимизнинг бироз аҳволи яхшилангач, Хабаровск-Тошкент йўналишидаги авиарейс чипта олиб берилиб, Ватанга қайтарилди.