“Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” партиясини рўйхатдан ўтказиш рад этилди
Адлия вазирлиги 15 май куни партияни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар, партияга қўшилиш истагида бўлганлар имзосини ўрганиб чиққан. Натижада 10 777 та имзодан фақатгина 1 439 та имзо ҳақиқий деб топилган.
Партияни рўйхатга олиш учун камида 20000 киши имзоси кераклиги учун ариза рад этилган.