Қарздор бўлгунча кафтинг билан чўғ ушла
Инсон ижтимоий ҳаётга мулоқотга киришар экан маълум иқтисодий етишмовчиликлар сабаб ёки вазиятга соввуқонлиги сабаб кичик муоммолар кетидан муаммолар катталашаверади. Шунинг учун муоммо кичкиналигида уни ҳал этиш ва совуққонлик билан қарамаслик лозимдир.
Мажбурий ижро Бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари буйича Шайхонтоҳур судининг 09.09.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ж.Қўлдашевдан ундирувчи “Clever mikrokredit tashkilot” МЧЖ фойдасига жами 66 млн. 29 минг сўм қарзи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан давлат ижрочиси М.Қодиров томонидан қўзғатилган.
Ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан берилган ихтиёрий муддат давомида узрсиз сабабларга кўра ижро ҳужжати талаби бажарилмай келган.
Шунга кўра давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Жумладан қарздор номига расмийлаштирилган “NEXIA 3” русумли автотранспорт воситаcи электрон онлайн-аукционда сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари қарздорликка йўналтирилиб ижро ҳужжати тамомланган.