Антиқа рекорд: Шифокорлар беморнинг буйрагидан дунёдаги энг катта тошни олиб ташлади (фото)
Гиннеснинг рекордлар китоби ноодатий ютуқни қайд этди. Шри-Ланкада шифокорлар беморнинг буйрагидан дунёдаги энг катта тошни олиб ташлашга муваффақ бўлишди.
Операция Коломбо армияси госпитали ходимлари томонидан амалга оширилди. Тошнинг узунлиги 13 сантиметрдан бир оз кўпроқ, оғирлиги эса 801 граммни ташкил этган.
Қайд этилишича, бемор собиқ ҳарбий хизматчи, 60 ёшли эркак. Беморнинг сўзларига кўра, у икки ҳафта олдин ошқозонида қаттиқ оғриқ сезган. Шундан сўнг шифокорларга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Шифокорлар бунинг сабаби уролитиёз эканлигини аниқлашган. Операциядан сўнг эркак ўзини яхши ҳис қилмоқда.