Тошкентда шамол кучайиб, баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин
18 июнь куни соат 17:00 дан Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 13-15 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» раҳбари маълум қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Самарқанд вилоятида кучли чанг тўзон ва бўронлар кузатилган эди. Хоразм вилоятида эса жуда кам учрайдиган дўл ёққан эди.