“Ўзагросуғурта”да онлайн хизматлар сони тўрттага кўпайди
Жамият томонидан яна тўртта онлайн суғурта хизматлари, хусусан, аҳоли уй-жойларини суғурта қилиш, вакцинация (COVID-19) оқибатларидан суғурта қилиш, ҳомиладор аёллар ва уларнинг ҳомиласи (боласи)ни суғурта қилиш ҳамда болаларни бахтсиз ҳодисалардан комплекс суғурта қилиш хизматлари йўлга қўйилди.
Бунда:
Аҳоли уй-жойларини суғурта қилиш – ёнғин, портлаш, кучли шамол, кучли жала, кўчки, тошқин, сел ва бошқа офатлар натижасида уй-жойга шикаст етганда;
Вакцинация (COVID-19) оқибатларидан суғурта қилиш – COVID-19 ваксинасияси доирасида қабул қилинган, расман ҳужжатлаштирилган ваксинанинг салбий оқибатлари натижасида шахснинг тўлиқ меҳнат қобилиятини йўқотганда ёки вафот этганда;
Ҳомиладор аёллар ва уларнинг ҳомиласи (боласи)ни суғурта қилиш – 18 ёшга тўлган ва 40 ёшдан ошмаган, муомала лаёқатига эга, аёлнинг ўзи ва ҳомиласи (боласи) саломатлиги ва ҳаётига зарар етганда;
Болаларни бахтсиз ҳодисалардан комплекс суғурта қилиш – 18 ёшгача бўлган болаларнинг бахтсиз ҳодисалар, юқумли касалликлар билан касалланиши оқибатида соғлиғига зарар етганда ёки ушбу ҳодисалар натижасида вафот этганда суғурта бадали тўлаб берилади.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти эндиликда 24 турдаги суғурта хизматларини онлайн шаклда тақдим этиб келаётган эди.