Миллий гвардия истироҳат боғида гиёҳванд модда чекаётган эркакни ушлаб олди
Ҳолат пойтахтнинг Чилонзор туманидаги кўнгилочар боғида қайд этилди.
Ҳарбий хизматчилар патруллик қилиш чоғида чекаётган шахсни пайқаб қолган. Тутун ҳиди ҳам ўзига хос бўлган.
Сўнгра холислар иштирокида тинтув ўтказилган ва 39 ёшли эркакдан кичик қоғоз ўрами топилган.
Ички ишлар органлари терговга қадар текширув ўтказмоқда.