Олимлар чет тилини уйқуда ўрганиш мумкинлигини аниқлашди
Швейцариялик тадқиқотчилар чуқур уйқу пайтида мия янги хорижий сўзларни ва уларнинг таржимасини самарали эслаб қолишга қодирлигини аниқлашди.
Тажрибада 30 киши қулоқчин билан ухлаган: уларга 27 жуфт хорижий сўзлар ва уларнинг таржимасини эшиттиришган (сўзлар 4 марта такрорланган). Тажрибанинг ҳаққонийлиги учун хато таржима эшиттирилган.
12 ва 36 соатдан сўнг иштирокчилар тестдан ўтишди. Тажрибадан 12 соат ўтгач таржимадаги сўзларни тўгри топиш фоизи 37%, 36 соатдан кейин эса – 41% тўгри жавоблар берилган.