Иш унумдорлигини оширишнинг 6 қоидаси
– Вақтингизни бошқаришни, самарали ишлашни ва тўғри дам олишни ўрганмас экансиз, кунлар, ҳафталар, ойлар, балки йилларингизни ҳам беҳуда ўтказиб юборишингиз ҳеч гап эмас. Бу борада бир нечта содда, аммо самарали тавсиялар сизга асқатиб қолса ажаб эмас.
– Ахборот “парҳез”ига ўтинг. Биргина ишончли ва муҳим ахборот воситасини кузатишнинг ўзи етарли.
– Тез-тез танаффуслар қилинг. Ўзингизга камида ярим соат ажратинг, жисмоний фаолият билан шуғулланинг.
-Мусиқа тингланг. Мусиқа маҳсулдорликни яхшилайди
– Тез-тез кўчага чиқинг
Айниқса, иш вақтида.
– Дам олиш соатларини олдиндан режалаштиринг. Уни севимли машғулотлар билан тўлдиришга ҳаракат қилинг.
– Дам олиш кунида иш ҳақида ўйламанг. Бу кунда ишга “тегмасликка” ва бу ҳақда умуман ўйламасликка ўзингизга ваъда беринг.
«Соғлом ҳаёт»