Ёзнинг иссиқ кунларида қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилади?
Ёзнинг иссиқ кунларида инсон иштаҳаси бироз пасаяди. Шу боис серсув мева-сабзавот севиб истеъмол қилинади.
– Бироқ ушбу маҳсулотлар кам калорияли бўлгани туфайли кундалик сарфланган энергия ўрнини босолмайди. Организм эса доим оқсил моддаларига эҳтиёж сезади.
– Демак, гўшт ва унинг ўрнини босувчи дуккакли ҳамда бошқа озуқалар кунлик дастурхонимиздан жой олиши керак.
– Тушлик учун енгил ҳазм бўлувчи шўрва, мошхўрда, мастава, манпар, сувда ёки буғда тайёрланган котлетлар фойдали.
– Колбаса, консерва ва тузланган маҳсулотлар, шўр балиқ, дудланган гўштдан мутлақо тийилиш керак.
– Кечки таом ҳам тез ва енгил ҳазм бўлувчи суюқ овқатлардан ташкил топиши лозим. Ўзида нисбатан кам углевод сақловчи қатиқ, олма, сабзавотлар ҳам дастурхонга тортиқ этилиши керак.
– Қовун ва тарвуз истеъмоли учун тушлик пайти энг мақбул давр. Улар ҳам қувват беради, ҳам чанқоқни босади.
«Соғлом ҳаёт»