18 ёшга тўлмаган шахсни новвой сифатида ишлатиш мумкин эмас
Ҳукумат қарори билан (290-сон, 14.07.2023й.) Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати тасдиқланди
Рўйхатга кўра, қуйидаги ишларда 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади, жумладан:
– Кўмирни бойитиш аппаратчиси;
– Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш аппаратчиси;
– Ер ости кон ишчиси;
– Таркибида олмос бўлган концентратларни меъёрига етказувчи;
– Қора металлар ишлаб чиқариш назоратчиси;
– Олмослар ва ўта қаттиқ материалларни силлиқловчи;
– Иссиқлик тармоғидаги ускуналарни таъмирлаш бўйича чилангар;
– Нефть ва газ қазиб олиш бўйича оператор;
– Газ тақсимлаш станцияси оператори;
– Тиббий препаратларни дозаловчи;
– Тиббий маҳсулотларни тахловчи;
– Юқори частотали ток қурилмаларида пайвандчи;
– Гипсни қиздирувчи;
– Асфальтбетончи;
– Новвой;
– Хамир қорувчи;
– Гўшт маҳсулотларини кесувчи;
– Музқаймоқ тайёрловчи;
– Наққош;
– Йўловчи ташувчи поезд механиги-бригадири;
– Тез тиббий ёрдам станцияларининг навбатчи тиббиёт ходими.