Зоминдаги қишлоқда ёнғин содир бўлди
Жиззах вилояти, Зомин тумани «Дуоба» ҚФЙдаги «Ўрикли» қишлоғи ҳудудида ёнғин содир бўлди.
Ёнғин вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тезда ўчирилди. Ҳудуддаги дарахт ва буталарга талофат етмаган.
Айни дамда Жиззах вилояти Экология бошқармаси, Зомин тумани табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси, вилоят ИИБ, вилоят ФВБ ходимлари томонидан ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Ҳудуд тўлиқ назоратга олинган.
Суриштирув ишлари якунлангач, айбдорларга нисбатан қонунчиликка асосан тегишли чоралар кўрилади.
Ҳолат юзасидан батафсил маълумот берилади.