Андижонда «Дунё садолари» халқаро фестивали бошланди
Хабарингиз бор, Андижон вилояти Хонобод шаҳрида 18-20 июль кунлари «Дунё садолари» халқаро фестивали бўлиб ўтади. Бугун фестивалнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири хабар берди.
Маълум қилинишича, фестивалга Чехия, Балгария, Латвия, Польша, Сербия, Грузия, Бошқирдистон, Қозоғистон, Греция, Тожикистон каби давлатлардан меҳмонлар ташриф буюрган
Фестивал доирасида гастрономик кўча ташкил этилган бўлиб, унда ҳар бир вилоят учун махсус жойлар ажратилган.
Кўчада ҳилма-хил таомлар бозори сифатида махсус жойлар ташкил қилиниб вилоятдан келган моҳир ошпазлар томонидан ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос таомлари тайёрланмоқда.
Ажратилган ҳудудларда вилоят ҳокимлиги, маданият ва туризм бошқармалари томонидан вилоятнинг маданияти, санъати, тарихини акс эттирувчи махсус стендлар ўрнатилиб павилонлар ташкил қилинди.