Маҳмуд Муродов 20 соат ичида 5 кг вазн йўқотиши керак — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Маҳмуд Муродов тарозидан ўтиш маросимига 20 соат қолганида 5 килограмм ортиқча вазнга эга экани маълум бўлди. Ўзбекистонлик жанг устаси Маҳмуд Муродов 22 июль куни Лондондаги UFC турнирида жанг қилади.
Бразилиялик Брайан Барберенага қарши жанг олдидан эртага вазн ўлчаш маросими ўтказилади. Айни пайтда Маҳмуд Муродов вазн йўқотиш ишлари билан банд. Бу ҳақида у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
«Тайёргарликнинг охирги ва энг қийин босқичи – бу вазн ташлаш жараёни. Алҳамдулиллаҳ ҳаммаси режа бўйича кетяпти, биз жангга тайёрмиз.
Вазн ўлчаш маросимига 20 соат бор, ҳали 5 кг йўқотиш керак», — дея изоҳ қолдирди Муродов Инстаграмдаги саҳифасида.
[/allow-turbo] Спорт Shuhrat Thu, 20 Jul 2023 18:24:08 +0500