Мбаппе «Реал»га ўтса йилига 54 миллион евро маош олади
«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Реал»га ўтганида йилига 54 миллион евро олади. Бу ҳақда «Эл Дебате» нашри хабар берди. Манба берган хабарга кўра, 24 ёшли франсиялик футболчи аллақачон испан клуби билан шартнома имзолаган.
«Реал Мадрид» Мбаппенинг трансфери учун 180 миллион евродан кўп пул тўламоқчи эмас. Франсуз клуби 180 миллион евро, шунингдек, тахминан 47 миллион евро бонус олишни истамоқда.