Садир Жапаров Маккага кичик Ҳаж зиёратини қилди
Қирғизистон президенти Саудия Арабистони Подшоҳлигига амалий ташрифи доирасида Умра (кичик ҳаж) зиёратини амалга оширди.
Қайд этилишича, Жапаров алоҳида шараф билан тақдирланган – у муқаддас Каъба ичига кириб, у ерда дуо ўқиган.
“Давлат раҳбари Қирғизистон халқи фаровонлиги ва юрт равнақи учун Қодир Тангрига дуолар қилди”, — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Умра – Макка ва Масжидул Ҳаромни зиёрат қилиш билан боғлиқ бўлиб, йилнинг исталган вақтида, ҳаж учун белгиланган ойдан ташқари амалга ошириладиган зиёратдир.