«Тошшаҳартрансхизмат»нинг барча автобуслари «тонировка» қилинади
Йўловчиларга қулайлик яратиш, автобус салонини совитишда сарфланаётган ёнилғи ва электрни иқтисод қилиш мақсадида Тошкентдаги табиий газ ва электрда ҳаракатланадиган автобусларнинг ён ойналарини қорайтиришга рухсат берилди.
Маълум қилинишича, мазкур жараёнда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳисобидаги 144,4 минг квадрат метр плёнкалар «Тошшаҳартрансхизмат»га тақдим этилади.
Маълумот ўрнида, автобусларни «тонировка»лаш президентнинг шу йил май ойида Чилонзор туманига қилган ташрифи якунлари бўйича берилган топшириқлар баёнининг 37-бандига асосан амалга оширилмоқда.