Тест синовларида қанча абитуриент иштирок этиши очиқланди
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024 ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиши белгиланган абитуриентлар сони 948 486 нафарни ташкил этди.
Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
ўзбек тили — 828 699 нафар;
рус тили — 88 830 нафар;
қорақалпоқ тили — 28 718 нафар;
бошқа тиллар — 2 239 нафар.
Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
кундузги таълим шакли — 545 616 нафар;
кечки таълим шакли — 22 867 нафар;
сиртқи таълим шакли — 373 169 нафар;
масофавий таълим шакли — 6 834 нафар.
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
Ўзбекистон миллий университети — 33 721 нафар;
Тошкент давлат транспорт университети — 28 474 нафар;
Фарғона давлат университети — 28 188 нафар;
Тошкент давлат педагогика университети — 26 827 нафар;
Қарши давлат университети — 26 640 нафар.
Шунингдек, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона, Тошкент ҳамда Сурхондарё вилоятлари энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича) бўлди.