Ўзбекистонда аҳоли сони ортиб бормоқда
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 372 276 кишини ташкил этган. Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган.
«Мамлакатимиз аҳолиси 2023 йил бошидан буён 347,3 минг кишига кўпайган»,- дейилади хабарда.
Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,9 минг кишига ошган. Қайд этилишича, 2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига кўпаймоқда.