Жазирама туфайли поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ жазирама иссиқ туфайли поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилишини эълон қилди.
«Республикамиз ҳудудида кескин аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда… Натижада ер усти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Шу боис, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Шу боис поездлар ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши мумкин», дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездларда совутиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда.
Чекловлар қачонгача амал қилиши хабарда келтирилмаган.