Япония аҳолиси кескин равишда камаймоқда
Япония аҳолиси мамлакат тарихида мисли кўрилмаган тарзда кескин камаймоқда. Айни пайтда мамлакатга кўчиб келган хорижликлар сони деярли уч миллион кишига етди. Бу ҳақда Reuters Япония ҳукумати тарқатган маълумотларга таянган ҳолда хабар берди.
Статистик маълумотларда қайд этилишича, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Японияда аҳоли сони 800 мингга камайган ва 122 миллион 420 минг кишини ташкил қилган.
Японияда яшаётган хорижликлар сони эса мамлакатнинг сўнгги ўн йиллик тарихидаги рекорд натижага – 2 миллион 990 минг кишига етган. Бу 2022 йилга нисбатан 10,7 фоизга кўпдир.
Reuters хабарида Японияда аҳоли сони 2008 йилдан бошлаб камайиб бораётгани қайд этилади. Бунга туғилиш сонининг озайгани сабаб бўлмоқда.