Ўзбекистонда соатлик ва кунлик электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди
Ўзбекистонда ўтган суткада электр энергияси истеъмоли 250,7 млн кВт/соатга етди. Бу кўрсаткич 2022 йил ёзидаги рекордни янгилади – 247,5 млн кВт/соат.
Шу билан бирга, кеча соатлик электр истеъмоли 12 300 МВтни ташкил қилди. Бу 2022 йилнинг шу кунидаги ҳолатга нисбатан 1 500 МВт (+14,1%) кўпдир.