Телевизор боланинг нутқига таъсир қилиши мумкинми?
Ҳа.Телевизордан кўп ёки доимий фойдаланиш (нафақат телевизор, балки барча турдаги гаджетлар) нутқ ва умумий ривожланишга салбий таъсир қилади.
Бола бир ярим ёшга тўлгунга қадар экранли гаджетлардан фойдаланиш тавсия этилмайди.
Бир ярим ёшдан бошлаб режали тарзда гаджетлар билан муомала қилиш маданиятини шакллантириш мумкин. Аммо юқори сифатли материаллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Тажовузкор анимациялар ва тез ўзгарувчан расмларни чеклаган маъқул.