Туркия ҳукумати: 7 магнитудали зилзила Истанбулда 600 минг хонадонни вайрон қилиши мумкин
Истанбулда 7,0 магнитудали зилзила оқибатида 600 мингга яқин хонадон вайрон бўлиши мумкин.
Бу ҳақда Туркия Экология ва шаҳарсозлик вазири Меҳмет Ўжасеки A-haber телеканали эфирида маълум қилди.
Унга кўра, Истанбулнинг 1,5 миллионга яқин уй-жой фонди хавф зонасига тушиб қолган.
“7 балли зилзила билан 600 мингдан ортиқ хонадон йўқ бўлиб кетади», – деди вазир.
Вазирнинг таъкидлашича, Туркия ҳукумати Истанбулда эскирган уй-жой фондини жойлаштириш ва зилзилага чидамли уй-жойлар қуриш ишларини олиб бормоқда. Жами 300-350 мингта уй-жой қуриш режалаштирилган, жумладан, реконструкция лойиҳаси доирасида.
19 июл куни Истанбул ҳукумати эҳтимолий вайронагарчиликли зилзила учун тайёргарлик бошлангани ҳақида хабар берди.