Актёр Баҳрулла Раҳимов вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Самарқанд вилоят мусиқа ва драма театри актёри Баҳрулла Раҳимов 2 август куни 64 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Баҳрулла Раҳимов 1959 йил 10 апрелда Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган.
Баҳрулла Раҳимов театрдаги фаолияти давомида Амир Насруллоҳ (“Нодирабегим”), Амир Темур (“Самарқанднома”), Беҳбудий (“Беҳбудий”), Сулайхий (“Имом Бухорий”), Александр Македонский (“Қуёш фарзанди Спитамен”), Аваз (“Бир ўлиб кўрайчи”), Эдип (“Эдип”), Шайхулислом ва Темурнинг арвоҳи (“Мирзо Улуғбек”), Одам ато (“Қобил ила-Ҳобил”), Бобо (“Кўчки”), Граф Глостер (“Қирол Лир”) каби ролларни маҳорат билан ижро этган.