АҚШ банклари 2022 йилда рубл айирбошлашдан миллиардлаб доллар даромад олган
АҚШнинг энг йирик банклари, жумладан Goldman Sachs, Citigroup ва JPMorgan 2022 йилда рубл савдосидан жами 6 млрд доллар даромад олган.
Bloomberg схемани шундай тушунтиради:
“2022 йил 20 майни олайлик. Қозоғистондаги трейдер Россия банкидан 10 млн долларни бир доллар учун 59 рублдан сотиб олади, 1 долларга 1 рубл қўшади ва уни Wall Street’даги ҳамкасибига сотиш орқали 169 минг доллар атрофида тез фойда олади.
Кейин Wall Street трейдери уларни халқаро мижозга бир доллар учун 61,5 рублга яқин оффшор нархга сотиши мумкин, бу 250 минг доллар атрофида фойда дегани”.
Схемада асосан Қозоғистон ва Арманистон банклари иштирок этган. Масалан Ўзбекистонда Tenge Bank номли шўба банки бўлган Halyk Bank 2022 йилда рубл билан валюта операцияларидан 373 млн доллар даромад олган.
Бу Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп фойда олган банк — “Миллий банк” фойдасидан (йил бошидаги курс бўйича 214 млн доллар) 75 фоизга кўпроқ.