Блинкен Хитой ташқи ишлар вазиридан жавоб кутмоқда
АҚШ Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг штатларга ташриф буюриш таклифига ҳозирча жавоб олмади, деди давлат котиби Энтони Блинкен.
“Хитойда бўлганимда ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири Цинь Ганни таклиф қилгандим… Мен бу таклифни ҳозир ташқи ишлар вазири бўлган Ван Ига ҳам бердим. Бизда ҳозирча жавоб йўқ”, — дея Блинкен сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.
Америка дипломатияси раҳбарининг сўзларига кўра, у Пекинда учрашиш ва суҳбатни давом эттириш имкониятини кутмоқда.