Шоҳжаҳон Эргашев ва Сабриэль Матиас жангига очиқ промоутерлик савдоси эълон қилинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) IBF чемпионлик камарини эгаси Сабриэль Матиас ва Шоҳжаҳон Эргашев жангига буйруқ берилган эди.
Белгиланган муддатда томонлар ўзаро келишувга эриша олмагани сабабли IBF жангни ташкил этиш хуқуқини берувчи промоутерлик савдосига буйруқ берди. Унга кўра очиқ аукцион 15 август куни ўтказилади.
Бунда промоутерлик компаниялари ушбу жангни ташкилчилигини олиш учун пул тикишади ва ғолиб компания Эргашев ва Матиас жангини ташкил қилади. Аукцион сотувидан тушган маблағларнинг 70 фоизи чемпион Матиасга, 30 фоизи даъвогар Эргашевга гонорар сифатида берилади.
[/allow-turbo] Спорт Shuhrat Fri, 04 Aug 2023 10:00:04 +0500