Сурхондарёда ҳокимдан адолат талаб қилгани учун қамалган мактаб директори иши вазирлик назоратида эканлиги айтилган эди, аммо…
Кеча ижтимоий тармоқларда Сариосиё тумани 28-мактаб директори Сурхондарё вилоят ҳокими томонидан мажлислар залидан чиқариб юборилиб, қамоқ жазоси берилгандан сўнг ММТВ вазири Ҳилола Умарованинг ёрдами билан қамоқдан озод этилган. Бугун эса Сариосиё тумани ММТБ бошлиғи Т.Узбеков ва ишчи гуруҳлар вилоят ва туман ҳокимининг топшириғига асосан 28-мактаб директорининг айбини топиш мақсадида суднинг ҳеч қандай қарорисиз унинг хизмат хонасига кириб, меъёрий ҳужжатларини титкилашни бошлаб юборишганлиги айтилмоқда.
Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти ва Сариосиё тумани ҳокимининг топшириғига асосан янги мактабгача таълим бўлими мудири ҳеч қандай розилик аризасини олмасдан, Сариосиё туманидаги 24, 26, 38, 53 ва 61-мактаб директорларини ҳам ишдан олиб ташлаганлиги айтилмоқда
Ҳолат юзасидан расмий муносабат кутиб қоламиз.