Иш ҳақи ундирувлари бўйича чоралар кўрилади
Корхонада фаолият юритаётган ишчиларнинг ишлашдан биринчи мақсади иқтисодий жиҳатдан нафланиши, яъни иш ҳақи олиши ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 154-моддасида Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлаши шартлиги белгиланган.
Бироқ, айрим корхона раҳбарлари ходимларни ишлатиб, уларнинг иш ҳақини беришга келганда турли хил важлар келтиради.
Ваҳоланки, мазкур иш ҳақига рўзғорини тебратаётган ишчилар таъминоти аслида биринчи ўринда туриши лозим.
Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 10 нафар фуқароларининг “Bo‘ston olami” МЧЖдан ҳисобланган, лекин тўланмаган 80 млн. сўм иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида суд буйруғи келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Олинган сўровлар натижасига кўра корхонага тегишли «Spark» русумли транспорт воситаси хатланиб, электрон-онлайн аукционларида 80,6 миллион сўмга сотилди.
Сотувдан тушган пулдан биринчи навбатда жамият ишчиларнинг иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилди. Ортган пулдан корхонанинг ижро ҳужжатлари бўйича бошқа қарздорликлари ундирилади.