Мы в Telegram
Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

«Маъсума» — эркак қалби ҳақидаги энг яхши асар — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

«Одам — жумбоқ. Мен инсон жумбоғини ечишни хоҳлайман» деганди Фёдор Достoевский. Балки, шу сабаб ҳам унинг барча ҳикоялари қаҳрамонлари ночорлик исканжасида туриб, чидаб бўлмас руҳий оғриқлардан азоб чекаётган, ҳаёт мазмуни ҳақида парадоксал фикрларга тушиб қолган кишилардир. Китобхон учун бир ўқишда жуда жўндай туюладиган «Маъсума» ҳикояси ҳам аслида инсон руҳиятининг энг тубидаги чигалликлар, мураккабликлар, оғриқларига эътибор қаратишга ундайди. Асар аслида бир аёлга бағишлаб ёзилгандек, аммо у эркак туйғулари ҳақида. Сюжет: Ҳикоя бир неча соат олдин ўз жонига қасд қилган севган аёлининг жасади ёнида туриб қаттиқ изтиробдан фожиа сабабини излаш учун ўтмишини таҳлил қилаётган инсон кечинмалари билан бошланади. Қирқ ёшни қоралаган гаровчи ҳузурига қатнайдиганлар орасида ота-онасидан эрта айрилиб бадбахт холалари қўлида чўрилик қилиб юрган, бироқ қийинчиликларга қарамай ўзини йўқотиб қўймаган, 16 ёшли содда, беғубор Маъсума ҳам бор эди. Қизнинг бегоналар олдида ўнғайсиз ҳаракат қилиши, хижолат бўлиши, тортишмаслиги, ровий тили билан айтганда, ниҳоятда меҳрибон ва мўмин бўлиб кўриниши гаровчида муҳаббат уйғотади. Қизнинг пул-бойликка ўч холалари бу вақтда уни эллик ёшлик баққолга узатиш тараддудида эди. «Мени ёки баққолдан биримизни танла», деб қизга шарт қўйганида қизнинг оғир танлов қаршисида тургандек ўйланиб туриши гаровчини ҳайратлантиради. Лекин аслида ўзини ҳам ўша баққолдан деярли фарқи йўқ эди. У қизнинг ожизлигидан, ҳимоясизлигидан, ночорлигидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни истади. Қизга 100 сўм қалин пули эвазига уйланиб олади-да ўзида кўнгли борми-йўқми ўйлаб ўтирмай унинг покиза муҳаббатига умид қилади. Гаровчини сирли, бепарво, қалби муз одам ролини ўйнашига мажбур қилган омил шу эди: у гаровчилигидан ва ўтмишидан уялгани учун қизнинг олдида заиф кўринмасликни истайди. Гўё гаровчининг телбадек севишга арзийдиган бетакрор яхши инсон эканлигини Маъсуманинг ўзи англаб етиши керак эди. Бироқ уни тубан кишилар ҳикояси орқали билди. Эрининг пул устига ўлигини ташлаб олиши қизга ёқмайди. Уни хасис, зиқна ва худбин инсон сифатида кўра бошлайди. Ўзи севмаган инсоннинг севиши қалбини виждон азобига солади. Маъсума алдай олмайди. Шу боис ўзини гаровчининг телба севгисидан озод этиш учун ўлимни танлайди. Таҳлил: Достоевскийнинг барча асарларидаги қаҳрамонлари ўзига ўзи гапирувчи, тингловчилар, ҳакам олдида ҳисоб бериш орқали ўз руҳий ҳолатини таҳлил қилаётган одамлардир. Психологик тадқиқотларда ҳам киши бошидан ўтказган воқеаларни гапириб бериш орқали муаммосидан халос бўлишини айтган. «Маъсума» ўзи хаёлий ҳикоя бўлса-да, ёзувчи уни олий даражадаги ҳаётий ҳикоя деб атайди. Сабаби асарда инсон руҳиятининг юксак эҳтиёжи – севиш ва севилиш ҳақида сўз боради. Бу худди инсоннинг ҳавога, сувга бўлган ташналигига ўхшайди. Одам ўзини бошқа томондан кучли севилиши орқали мавжудлигини тасдиқлашга умид қилади, aйниқса, эркаклар. Бироқ гаровчи севилишга эришишнинг нотўғри йўлидан боради. Яъни кўпчилик кучли жинс вакилларидаги хатони такрорлайди. Қадимгилардан қолган бир гап бор: «Эркак севган аёлини азоблайди, аёл азоблаган инсонни севади» худди шу нақлни гаровчи шиорига айлантиради. Буни эркак тилидан айтилган қуйидаги сўзлар очиқлайди: «У аввалбошданоқ бағримга муҳаббат билан отилиб келди», «…бир-икки марта ўзини тутолмай қучоқлашга ташланганда ҳам совуқ муомаламни ўзгартирмадим… унда уйғонган тўлқин дардчил, жазавали эди, менга эса унинг астойдил эъзозидан келиб чиқадиган бахт лозим эди», «…Унинг ўзи дафъатан олдингга келади», «Аёл кўнгил майлини олган кимсанинг барча камчиликларини ҳатто ёвузлигини ҳам илоҳийлаштириши мумкин». Эркак қиз ўзини севиб қолиши учун оила қурган кунидан бошлаб унга кучли руҳий психологик босим ўтказади. Унинг ҳаяжонларига сукут билан жавоб беради. Қизнинг Поручик Ефимович билан ишқий учрашувларига гувоҳ бўлиб қолгач, унга алоҳида карaвот олиб келиб алоҳида яшашга ундаши ва айбдорнинг бундай жазодан азобланишидан ҳам ўзгача завқ-шавқ туяди. Қиз учун энг сўнгги зарба гаровчининг ишқига иқрор бўлиши эди. Уни сукут билан жазолаб келгани, ўзини бепарводек тутиб яшагани, аслида эса иродаси заифлигини яширyвчи ғоя эканини билдирганида қиз унинг муҳаббатидан қаттиқ нафратланади ва қўрқади ҳам. Ҳатто эрк истаб эрини милтиқ билан отиб ўлдирмоқчи ҳам бўлади. Унга муносиб жавоб қайтара олмаслигига ақли етади. Пойларига тиз чўкиб оёғига ишқини дастурхон қилган гаровчини алдаб севаман деб яшашдан ўлимни афзал кўради. Ҳақиқий севги талаб қилиб бўлмас туйғудир. Унга эришиш учун на пул, на бирор ҳашам ва на турли усуллар, айёрлик роллари керак. Инсоннинг муҳаббатига сазовор бўлиш учун унинг севиб қолишини кутиш – шафқатсизликнинг ўта оғир кўринишидир. Манзура Абдуллаева, китобхон Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин [allow-turbo]

«Маъсума» — эркак қалби ҳақидаги энг яхши асар

«Одам — жумбоқ. Мен инсон жумбоғини ечишни хоҳлайман» деганди Фёдор Достoевский. Балки, шу сабаб ҳам унинг барча ҳикоялари қаҳрамонлари ночорлик исканжасида туриб, чидаб бўлмас руҳий оғриқлардан азоб чекаётган, ҳаёт мазмуни ҳақида парадоксал фикрларга тушиб қолган кишилардир. Китобхон учун бир ўқишда жуда жўндай туюладиган «Маъсума» ҳикояси ҳам аслида инсон руҳиятининг энг тубидаги чигалликлар, мураккабликлар, оғриқларига эътибор қаратишга ундайди. Асар аслида бир аёлга бағишлаб ёзилгандек, аммо у эркак туйғулари ҳақида.

Сюжет:

Ҳикоя бир неча соат олдин ўз жонига қасд қилган севган аёлининг жасади ёнида туриб қаттиқ изтиробдан фожиа сабабини излаш учун ўтмишини таҳлил қилаётган инсон кечинмалари билан бошланади. Қирқ ёшни қоралаган гаровчи ҳузурига қатнайдиганлар орасида ота-онасидан эрта айрилиб бадбахт холалари қўлида чўрилик қилиб юрган, бироқ қийинчиликларга қарамай ўзини йўқотиб қўймаган, 16 ёшли содда, беғубор Маъсума ҳам бор эди. Қизнинг бегоналар олдида ўнғайсиз ҳаракат қилиши, хижолат бўлиши, тортишмаслиги, ровий тили билан айтганда, ниҳоятда меҳрибон ва мўмин бўлиб кўриниши гаровчида муҳаббат уйғотади.

Қизнинг пул-бойликка ўч холалари бу вақтда уни эллик ёшлик баққолга узатиш тараддудида эди. «Мени ёки баққолдан биримизни танла», деб қизга шарт қўйганида қизнинг оғир танлов қаршисида тургандек ўйланиб туриши гаровчини ҳайратлантиради. Лекин аслида ўзини ҳам ўша баққолдан деярли фарқи йўқ эди. У қизнинг ожизлигидан, ҳимоясизлигидан, ночорлигидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни истади. Қизга 100 сўм қалин пули эвазига уйланиб олади-да ўзида кўнгли борми-йўқми ўйлаб ўтирмай унинг покиза муҳаббатига умид қилади.

Гаровчини сирли, бепарво, қалби муз одам ролини ўйнашига мажбур қилган омил шу эди: у гаровчилигидан ва ўтмишидан уялгани учун қизнинг олдида заиф кўринмасликни истайди. Гўё гаровчининг телбадек севишга арзийдиган бетакрор яхши инсон эканлигини Маъсуманинг ўзи англаб етиши керак эди. Бироқ уни тубан кишилар ҳикояси орқали билди. Эрининг пул устига ўлигини ташлаб олиши қизга ёқмайди. Уни хасис, зиқна ва худбин инсон сифатида кўра бошлайди. Ўзи севмаган инсоннинг севиши қалбини виждон азобига солади. Маъсума алдай олмайди. Шу боис ўзини гаровчининг телба севгисидан озод этиш учун ўлимни танлайди.

Таҳлил:

Достоевскийнинг барча асарларидаги қаҳрамонлари ўзига ўзи гапирувчи, тингловчилар, ҳакам олдида ҳисоб бериш орқали ўз руҳий ҳолатини таҳлил қилаётган одамлардир. Психологик тадқиқотларда ҳам киши бошидан ўтказган воқеаларни гапириб бериш орқали муаммосидан халос бўлишини айтган.

«Маъсума» ўзи хаёлий ҳикоя бўлса-да, ёзувчи уни олий даражадаги ҳаётий ҳикоя деб атайди. Сабаби асарда инсон руҳиятининг юксак эҳтиёжи – севиш ва севилиш ҳақида сўз боради. Бу худди инсоннинг ҳавога, сувга бўлган ташналигига ўхшайди. Одам ўзини бошқа томондан кучли севилиши орқали мавжудлигини тасдиқлашга умид қилади, aйниқса, эркаклар. Бироқ гаровчи севилишга эришишнинг нотўғри йўлидан боради. Яъни кўпчилик кучли жинс вакилларидаги хатони такрорлайди. Қадимгилардан қолган бир гап бор: «Эркак севган аёлини азоблайди, аёл азоблаган инсонни севади» худди шу нақлни гаровчи шиорига айлантиради.

Буни эркак тилидан айтилган қуйидаги сўзлар очиқлайди: «У аввалбошданоқ бағримга муҳаббат билан отилиб келди», «…бир-икки марта ўзини тутолмай қучоқлашга ташланганда ҳам совуқ муомаламни ўзгартирмадим… унда уйғонган тўлқин дардчил, жазавали эди, менга эса унинг астойдил эъзозидан келиб чиқадиган бахт лозим эди», «…Унинг ўзи дафъатан олдингга келади», «Аёл кўнгил майлини олган кимсанинг барча камчиликларини ҳатто ёвузлигини ҳам илоҳийлаштириши мумкин».

Эркак қиз ўзини севиб қолиши учун оила қурган кунидан бошлаб унга кучли руҳий психологик босим ўтказади. Унинг ҳаяжонларига сукут билан жавоб беради.

Қизнинг Поручик Ефимович билан ишқий учрашувларига гувоҳ бўлиб қолгач, унга алоҳида карaвот олиб келиб алоҳида яшашга ундаши ва айбдорнинг бундай жазодан азобланишидан ҳам ўзгача завқ-шавқ туяди.

Қиз учун энг сўнгги зарба гаровчининг ишқига иқрор бўлиши эди. Уни сукут билан жазолаб келгани, ўзини бепарводек тутиб яшагани, аслида эса иродаси заифлигини яширyвчи ғоя эканини билдирганида қиз унинг муҳаббатидан қаттиқ нафратланади ва қўрқади ҳам. Ҳатто эрк истаб эрини милтиқ билан отиб ўлдирмоқчи ҳам бўлади. Унга муносиб жавоб қайтара олмаслигига ақли етади. Пойларига тиз чўкиб оёғига ишқини дастурхон қилган гаровчини алдаб севаман деб яшашдан ўлимни афзал кўради.

Ҳақиқий севги талаб қилиб бўлмас туйғудир. Унга эришиш учун на пул, на бирор ҳашам ва на турли усуллар, айёрлик роллари керак. Инсоннинг муҳаббатига сазовор бўлиш учун унинг севиб қолишини кутиш – шафқатсизликнинг ўта оғир кўринишидир.

Манзура Абдуллаева, китобхон

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин

[/allow-turbo] Маданият Shuhrat Sat, 19 Aug 2023 13:30:33 +0500

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

Где-то зацвела клубника, а Вильфанд обещает новые морозы

В результате пожара на востоке Москвы обвалилась крыша здания

Единороссы дали старт работе федерального ситуационного центра для наблюдения за праймериз

До +25 градусов ожидается на предстоящей неделе в районах Северо-Запада

Музыкальные новости

"Спартак" обыграл "Рубин" в последнем матче Джикии

Создание Сайтов. Создание веб сайта. Создание сайта html. Создание сайтов цена. Создание и продвижение сайтов. Создание сайта с нуля. Создание интернет сайта.

Снять свой Художественный фильм.

Россия, Культура, Театр и Дети - о ПДД детям показали артисты постановку в театре кукол Ульгэр в Бурятии

Новости России

Путин отправил авиацию и около 50 спасателей на поиски президента Ирана Риаси

Путин провел совещание в связи с аварией вертолета Раиси

Актер театра «Поколение» Олег Зимин умер в возрасте 64 лет

До +25 градусов ожидается на предстоящей неделе в районах Северо-Запада

Экология в России и мире

МОСКОВСКИЙ ФЕСТИВАЛЬ ПОД ФЛАГОМ РУССКИХ СУПЕРГЕРОЕВ.

Шапки женские на Wildberries — скидки от 398 руб. (на новые оттенки)

В Санкт-Петербурге открылся первый магазин китайского бренда Balabala

Против незаконного визита Лукашенко в оккупированный и деарменизированный Карабах высказался не МИД Армении, а Тихановская. Фоторяд

Спорт в России и мире

Первая ракетка Казахстана вышла в финал турнира WTA в Италии

Теннисисты Роджер Федерер и Рафаэль Надаль стали лицами рекламной кампании Louis Vuitton

Путинцева вернулась после 0:6 и одержала важную победу

Экс‑теннисистка Джорджи обвиняется в краже мебели и ковров на €100 тысяч — СМИ

Moscow.media

Аул Куруш в Дагестане

Руки-загребуки или парфюм с запахом уголовного дела

Лукашенко лоббирует интересы Алиева по изоляции Армении

От воды освобождаются дороги и мосты в Оренбургской и Курганской областях







Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *