Жароҳатланган «Тоттенхэм» ҳимоячиси «МЮ»га қарши ўйинда қатнашади
«Тоттенхэм» футболчиси «МЮ»га қарши ўйинда иштирок этади. Хабарларга кўра, ҳимоячи Кристиан Ромеро билан ҳаммаси жойида. У «Брентфорд»га қарши ўйинда гол уриш билан бир қаторда бошидан жароҳат олганди.
Шунга қарамай, Аргентина терма жамоаси аъзоси жамоасига «МЮ»га қарши учрашувда ёрдам бера олади. Бу ҳақида бош мураббий Ангелос Постекоглу айтиб ўтди.