Темир йўл транспортида энг кўп қайси юк тури ташилмоқда?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 36,3 млн тонна асосий турдаги юклар ташилган.
Темир йўл орқали ташилган юклар умумий ҳажмида юқори улушга эга:
— Турли рудалар – 13,2 %
— Нефть юклари – 8,9 %
— Кўмир – 7,3 %
— Қурилиш юклари – 7 %
— Кимёвий ва минерал ўғитлар – 4,7 %
— Бошқа юклар – 51,1 %