Эрта тонгда топилган қарздор
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 10.10.2014 йилдаги суд буййруғига асосан Фарғона тумани Миндонобод МФЙ, Мададкор кўчасида яшовчи қарздор П.Мдан ундирувчи П.Н фойдасига қарамоғида бўлган бир нафар фарзандини моддий таъминоти учун фарзанди то вояга етгунига қадар ҳар ойлик даромадини ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги суд буйруғи Бюронинг Фарғона тумани бўлимига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Лекин қарздор ота суд буйруғи билан белгиланган тартибда тўланиши лозим бўлган алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб, давлат ижрочисини қонуний талабларини бажармасдан беркиниб, алимент тўланшдан бўйин товлаган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорни турган жойи тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли, қарздор П.М.га нисбатан қидирув эълон қилиниб, қидирув тадбирларини ўтказишлик учун Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси қидирув шўъбасига ўтказилган. Қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари давомида қарздор П.М Фарғона тумани ҳудудидан топилиб, давлат ижрочисига топширилди.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан жавобгарлик масаласини ҳал қилиш тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани судига тақдим этилди.
Суд жараёнида қарздор томонидан 7.485.000,0 сўм миқдордаги алимент пуллари тўланганлиги ҳамда қолган 2.000.000 сўм алимент қарздорликни тўлаш учун муддат сўралганлиги сабабли, суд томонидан алимент қарздорликни тўлаш учун 5 кунлик муддат берилди.