2060 йилга келиб Италиядаги Альп музликларининг 80 фоизи эриб кетиши мумкин
2060 йилга келиб Италиядаги Альп тоғи музликлари 80 фоизгача эриб кетиши мумкин, бу эса янада кучли қурғоқчиликка олиб келади.
Бу ҳақда ANSA агентлиги Greenpeace экологик ташкилотининг Италия бўлими ва Италия Гляциология қўмитаси (CGI) олимлари маълумотларига асосланиб хабар берди.
Мутахассислар экспедициянинг биринчи босқичини Стельвио миллий боғидаги Италиянинг энг йирик Форни музлигида якунлади. Бу музлик “эриш туфайли 2022 йилга нисбатан қалинлигини 50 фоизга кўпроқ йўқотмоқда ва 2060 йилга келиб йўқ бўлиб кетиш хавфи остида. 21-24 август кунлари у 37 сантиметр муз қалинлигини йўқотди, бу кунига ўртача 6 сантиметрдан ортиқ”, деб тушунтирди CGI мутахассиси Гульельмина Диолаюти.
Бу йил Италияда 1800 йилдан кейинги кузатишлар тарихидаги энг иссиқ йиллардан бири бўлди. Ҳарорат ўртача кўрсаткичдан 0,67 даража юқорилади, деб хабар беради tass.ru.