Freebird Airlines Самарқанд ва Бодрум ўртасида парвозларни йўлга қўйди
Туркиянинг Freebird Airlines авиакомпанияси Самарқанд – Бодрум – Самарқанд йўналиши бўйича тўғридан-тўғри чартер рейсларини йўлга қўйди.
Биринчи йўловчи чартер рейси 7 сентябрга белгиланган. Рейслар Аирбус А320 типидаги самолётларда ҳафтасига бир марта – пайшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Freebird Airlines – 2000 йилда ташкил этилган, бош қароргоҳи Истанбулда жойлашган турк авиакомпанияси. Авиакомпаниянинг асосий базаси Анталия шаҳри ҳисобланади. Авиакомпания Европа ва Туркия ўртасида ички рейсларни, шунингдек халқаро чартер рейсларини амалга оширади.